Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Навоийда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши кураш бўйича семинар ташкил этилди
Жорий йилнинг 20 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқулари бўйича вакили Омбдсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши мажлислар залида ташкил этилган “Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши кураш” мавзусидаги семинарда иштирок этди.Унда вилоят одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш комиссияси аъзолари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши, ИИБ, Давлат меҳнат назорарти инспекцияси, ННТларни мувоффиқлаштириш Кенгаши раҳбарлари ва ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда иштирокчиларига “Одам савдоси ва мажбурий меҳнат”га йўл қўймаслик уларни олдини олишнинг самарали йўллари ва усулуллари, келиб чиқиш сабалари, қонунчиликда белгиланган чоралар, меҳнат қонунчилиги талабларига қатъиян риоя этилиши, ҳудудий комиссияга юклатилган вазифалар хусусида маълумотлар берилди.

Жумладан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбдсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили  фуқароларни “Одам савдоси ва мажбурий меҳнат” субектига айланиб қолишининг энг асосий сабабларидан бири бу борада мамлакатимизда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалдаги тартиблардан хабардор эмаслигига урғу берди. Бу салбий иллатни олдини олишнинг энг самарали йўли бу ҳамкорликда аҳоли ўртасида тарғибот ва ташвиқот тадбирларини амалга ошириш кераклигига эътибор қаратди.

Республика бўйлаб ташкил этилаётган аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” тадбирларида ушбу мавзуни аҳолига кенг тушунтирилишида  ҳамкорлик қилиш таклифини билдирди.

Таклиф семинар иштирокчилари томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати

Янгиликлар категориялари