Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Конституция учун овоз бериб, инсон ҳуқуқларининг фундаментал асослари мустаҳкамланишига ҳисса қўшинг!
Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслиги Конституция даражасида белгиланмоқда. Бу билан қийноқ ҳолатларини келтириб чиқарувчи омиллар илдизи қирқилмоқда. Шунингдек, инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳужжатларда акс этган Миранда қоидаси, яъни шахсни ушлаб туриш чоғида унга ҳуқуқлари, ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши бўйича ҳам норма киритилаяпти. 

Янгиланаётган Конституцияда шу каби инсон қадри, манфаати учун хизмат қиладиган нормалар амалдагисидан 3 бараварга кўп. Ҳаттоки, уларни амалга ошириш механизмлари, давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назорати ўрнатилиши назарда тутилмоқда. Мен омбудсман сифатида бунга #befarqemasman ва сизларни ҳам референдумда фаол иштирок этишга чақираман. Янги Конституция учун овоз бериб, инсон ҳуқуқларининг фундаментал асослари мустаҳкамланишига ҳисса қўшинг!

Феруза Эшматова, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)

Янгиликлар категориялари