Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари “Инсон ҳуқуқлари ҳафталиги”да фаол иштирок этишди
Давлат раҳбарининг тегишли қарорига мувофиқ, 20-25 февраль кунлари ўтказилган “Инсон ҳуқуқлари” ҳафталиги доирасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари ташаббуси билан жойларда 20 га яқин ёшлар билан учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилди.

Жумладан, 2023 йилнинг 25 февраль куни Омбудсман минтақавий вакиллари ташаббуси билан Қарши Муҳандислик иқтисодиёт институти ва Термиз агротехнологиялари инновацион ривожланиш институти талабалари учун давра суҳбатлари ташкил этилди.

“Омбудсман ва ёшлар” мавзусида, эркин мулоқот шаклида ўтган тадбирда иштирокчиларга Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида «Инсон қадри учун» тамойили асосида амалга оширилиши белгиланган ислоҳотлар ва унинг аҳамияти ҳамда фуқаролар мурожаатлари билан ишлашдаги Омбудсман фаолияти ҳақида маълумотлар берилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати

Янгиликлар категориялари