Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Республика бўйлаб “Омбудсман ва ёшлар” мавзусида давра суҳбатлари ташкил этилди
“Инсон ҳуқуқлари” ҳафталиги доирасида ўтказилаётган туркум тадбирлар 2023 йилнинг 24 февраль куни Бухоро, Тошкент, Фарғона вилоятларида ташкил этилди.

Бухоро Давлат тиббиёт институтида Педиатрия факультети 1-курс талабалари иштирокида ўтказилган тадбир “Омбудсман ва ёшлар” мавзусига бағишланди. Унда сўз олган, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили Абира Хусейнова ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, миллий қонунчилик ҳамда Омбудсман фаолияти ҳақида маъруза қилди.

Нурафшон шаҳар Давлат хизматлар марказида ўтказилган тадбирда Омбудсманнинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили Рустам Камалов, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси вилоят бўлинмаси, Адлия бошқармаси, Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Фарғона вилоятида ўтказилган тадбирда Фурқат туманининг 2-умумтаълим мактаби, 1-сонли касб-ҳунар мактаби, Учкўприк тумани 9, 12, 4- умумтаълим мактаблари ўқувчилари қамраб олинди.

Давра суҳбатида Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Комилов, Ёшлар ишлари агентлиги, адлия бўлими ходимлари, прокурор, судьялар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъуллари ва ёшлар иштирок этишди.

Мазкур учрашувда томонидан ёшларга оид давлат сиёсати доирасида ёшларнинг бандлиги ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун яратилган имкониятлар хусусида сўз юритилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати

Янгиликлар категориялари