Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
“Инсон ҳуқуқлари” ҳафталиги доирасида Навоий, Тошкент, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларидаги ёшлар билан учрашувлар ташкил этилди
2023 йилнинг 22 февраль кунлари Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ туманидаги 3-сонли умумтаълим мактабида Омбудсманнинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили Рустам Камалов ҳамда вилоят маъмурий суди судьялари иштирокида “Инсон ҳуқуқлари” ҳафталиги доирасида тадбир ташкил этилди.

Мазкур учрашувда Омбудсман институтининг тарихи, мамлакатимизда ташкил топиб шаклланиши, фаолиятининг ҳуқуқий асослари, мурожаатлар билан ишлаш тартиби, уларни кўриб чиқишда вакилнинг ваколатлари тўғрисида сўз юритилди.

Шу куни Қарши шаҳар Маънавият марказида “Нефтчи”, “Ойдин”, “Нуристон”, “Бунёдкор” ва “Пахтазор” МФЙ ёшлари учун давра суҳбати ўтказилди.

Шунингдек, Фарғона вилоятининг Қўқон, Қувасой шаҳарлари ҳамда Олтиариқ, Учкўприк, Бешариқ, Қува туманлари ёшлари учун ҳам “Инсон ҳуқуқлари” ҳафталиги доирасида туркум тадбирлар ташкил этилди.

Тадбирларда 200 дан зиёд мактаб, олий таълим муассасалари ўқувчилари, маҳаллалардаги фаол ёшлар қамраб олинди.

Навоий давлат педагогика институтида ўтказилган давра суҳбатида проректор, профессор-ўқитувчилар, Ёшлар ишлари агентлиги ва талаба-ёшлар иштирок этди.

Мазкур учрашувда Омбудсманнинг Навоий вилояти минтақавий вакили томонидан Омбудсман институтининг тарихи, мамлакатимизда ташкил топиб шаклланиши, фаолиятининг ҳуқуқий асослари, принцплари, мурожаатлар билан ишлаш тартиби, уларни кўриб чиқишда вакилнинг ваколатлари тўғрисида сўз юритилди.

Учрашувлар якунларида талаба-ёшларнинг таклифлари, фикр-мулоҳазалари тингланди ва атрофлича муҳокама этилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати

Янгиликлар категориялари