Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
“Инсон ҳуқуқлари ҳафталиги” доирасида ўқувчи-ёшларнинг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган тадбирлар ташкил этилди
Маълумки, Давлат раҳбарининг 2023 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Инсон ҳуқуқлари ҳафталиги” эълон қилинди.

Ушбу Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари ташаббуси билан ўқувчи ёшларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги хабардорлигини ошириш йўналиши бўйича маърифий-ҳуқуқий тадбирлар ўтказилмоқда.

Ҳафталик доирасида 2023 йилнинг 20 февраль куни Бухоро давлат университетида “Инсон ҳуқуқлари олий қадрият” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этган тадбирда дастлаб, Омбудсманнинг Бухоро вилояти минтақавий вакили Абира Ҳусейнова сўз олиб, инсон ҳуқуқлари энг олий қадрият экани ва қабул қилинаётган барча қонунларнинг замирида инсон манфаати турганлигини таъкидлаб ўтди.

Шу куни Андижон давлат университетида Омбудсманнинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Гулнора Абдувахидова томонидан “Омбудсман ва ёшлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур учрашувда ёшларга инсон ҳуқуқларининг концептуал асослари ва Омбудсманнинг асосий фаолият йўналишлари ҳақида маълумот берилди.

Жорий йилнинг 20 февраль куни Гулистон Давлат Университетида ўтказилган тадбир “Омбудсман ва ёшлар учрашуви: Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият” мавзусига бағишланди.

Омбудсманнинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили Шуҳрат Алимов ташаббуси билан ўтказилган тадбирда профессор-ўқитувчилар ва Филология факультетини инглиз тили йўналишдаги 3-курс талаблари иштирок этишди.

Мазкур учрашувда инсон ҳуқуқлари соҳасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари, жумладан, таълим олиш, яшаш ва бошқа шахсий ҳуқуқлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати

 

Янгиликлар категориялари