Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Жазони ижро этиш департаменти тизимида хизмат қилаётган ходимлар учун ўқув машғулоти ташкил  этилди
2023 йилнинг 07 январь куни Бухоро вилоятида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти тизимида хизмат қилаётган ходимларнинг ҳуқуқий билимларини янада ошириш мақсадида ўқув машғулоти ўтказилди. Олтинчи минтақавий ҳудудга кирувчи Бухоро, Хоразм, Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган жазони ижро этиш муассасалари шахсий таркиби учун ташкил этилган тадбирга Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили Абира Хусейнова таклиф қилинди.

Онлайн ва офлайн шаклда ўтказилган ўқув машғулотида 500 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашди. Унда Омбудсманнинг Бухородаги минтақавий вакили Давлат раҳбарининг 2022 йилнинг 20 декабридаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига қилган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ҳақида иштирокчиларга тушунча берди.

Шунингдек, тадбирда  қонунчиликка киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда Омбудсман институтининг роли ва асосий вазифаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Ходимларнинг билим савиясини юксалтириш, касбий маҳоратини ошириш борасидаги ўқув машғулотлари ўтказилиши давом эттирилмоқда.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати

Янгиликлар категориялари