Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлашда давлат органлари ва ННТ ҳамкорлиги
Жорий йил 24 август куни пойтахтимизда “Инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлашда давлат органлари ва ННТ ҳамкорлиги” мавзусида Миллий форум бўлиб ўтди. Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Мазкур мавзуда Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилаётган Форумнинг мақсади – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонидан келиб чиқиб, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат ва нодавлат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш механизмларини такомиллаштириш ҳамда ушбу йўналишда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида маслаҳатлашув ўтказиш амалиётини янада кенгайтиришдан иборат.

Миллий форумда Олий Мажлис палаталари аъзолари, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар омбудсмани), давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус вакиллари иштирок этишди.

Иштирокчилар Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида фуқаролик жамиятини ривожлантириш истиқболлари борасида белгиланган вазифалар хусусида ҳам атрофлича сўз юритдилар. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлашда жамоатчилик назоратининг ҳамда оммавий ахборот воситаларининг ўрни, мамлакатда барча миллат ва элатларнинг ижтимоий ва маданий ҳуқуқларини таъминлаш учун яратилган шарт-шароитлар юзасидан ўзаро фикр алмашишди.

Янгиликлар категориялари