Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ЕХҲТ ДИИҲБ Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси делегацияси вакиллари билан онлайн мулоқот қилди
2022 йилнинг 20 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва ЕХҲТ ДИИҲБ Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси делегацияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф.Эшматова, Вакил ўринбосари - Бола ҳуқуқлари бўйича вакил А.Юнусова ҳамда Омбудсман Котибияти вакиллари, Янги овоз бериш технологиялари бўйича ЕХҲТ ДИИҲБнинг сайловлар бўйича катта маслаҳатчиси Владимир Мисев ва ЕХҲТ ДИИҲБ сайловлар бўйича маслаҳатчиси Ксения Дашуцина иштирок этди.

Учрашувда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2022 йилнинг ярим йиллик фаолиятига тўхталинди. Қайд этилишича, жорий йилдан мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлардан аҳоли хабардорлигини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаблари” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Республиканинг чекка чекка  ҳудудларининг қуйи қисмларида яъни маҳалладарда ўтказиладиган тадбирларда ўша ҳудуд учун долзарб бўлган мавзулар Омбудсманга юборилган мурожаатлар таҳлили асосида танланиб, тегишли мутасадди ташкилотлар мансабдор шахслари томонидан аҳолига маълумот берилади.

Ўзаро мулоқот давомида Омбудсманнинг халқаро позициясини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар, илк маротаба ўтказилган Марказий Осиё Омбудсманлари форуми ҳамда унда имзоланган ҳамкорлик меморандумларнинг аҳамияти ҳамда Омбудсманнинг Конституциявий ислоҳотлардаги иштироки ҳақида сўз борди.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон Республикаси Парламенти Кенгашининг қўшма қарори билан Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича мустақил комиссия тузилганлиги, Омбудсман Комиссия раиси этиб тасдиқланганлиги, шунингдек комиссия таркибига Парламент аъзолари, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, “Минтақавий мулоқот” халқаро ННТ, “Ҳуқуқий таянч” ННТ, Швециянинг “Марказий Осиё ассоциацияси” ННТ, фуқаролик жамияти вакиллари, профессор ўқитувчилар ҳамда ёзувчилар киритилганлиги ва ҳозирда Комиссия аъзолари гуруҳларга бўлинган ҳолда жойларга чиқиб, фуқаролар билан учрашиб маълумотлар тўплаётгани ва таҳлил қилинаётгани айтилди.

Учрашув дўстона, очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати