Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Маҳкумларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда қийноққа солиш ҳолатларини олдини олиш бўйича Навоий вилоятидаги жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тарғибот тадбири ўтказилди
2022 йилнинг 15 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Навоий вилоятидаги минтақавий вакили Шухрат Джураев ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти, бешинчи минтақавий ҳудуд минтақавий мувофиқлаштириш марказида, Навоий вилоятидаги 4,5,11,12,36 жазони ижро этиш муассасаларининг 248 нафар ходимлари иштирокида гибрид шаклдаги тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда сўз олган Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили иштирокчиларга Омбудсман ва унинг минтақавий вакилларининг асосий фаолият йўналишлари вазифаларига тўхталди.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини халқаро ҳуқуқнинг инсон ҳуқуқлари соҳасида умумэътироф этилган принциплари ва нормалари, маҳкумларнинг мурожаатлари муассаса маъмурияти томонидан кўздан кечирилмаслиги ва уни қабул қилувчига зудлик билан юборишини қатъий таъминлаш, қийноққа солинган шахсларга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва тиббий ёрдам кўрсатилишини ҳамда уларга етказилган зарарнинг компенсация қилиниши, қийноққа солишнинг олдини олиш бўйича мониторинг ташрифларида эътибор қаратиладиган жиҳатлари билан таништирилди.

Учрашувда иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб берилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати

Янгиликлар категориялари