Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Феруза Эшматова Сербияга ташрифи давомида қатор давлатлар омбудсманларидан меморандум имзолаш таклифини олди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова жорий йилнинг 2–5 сентябрь кунлари хизмат ташрифи билан Сербия Республикасида бўлди.  

Аввал хабар берганимиздек, Вакил 2–3 сентябрь кунлари Европа Омбудсмани институтининг навбатдаги умумий йиғилишида иштирок этди. Шундан сўнг, қатор мамлакатлар Омбудсманлари таклифи билан ўзаро ҳамкорлик учрашувлари  ўтказилди.

Венгрия Омбудсмани Акос Козма билан бўлиб ўтган учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Венгрия фуқароларининг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳар бир давлатнинг миллий қонунчилигида белгиланган ваколат доирасидан келиб чиқиб ҳимоя қилиш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш соҳасида мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳақида  суҳбат олиб бордилар. Ўзаро мулоқот давомида Венгрия Омбудсмани инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида икки давлат омбудсманлари ўртасида ўзаро мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида Ҳамкорлик меморандумини имзолаш таклифини билдирди.

Шунингдек, улар инсон ҳуқуқлари соҳасида ахборот алмашиш, қўшма лойиҳаларини амалга оширишга келишиб олдилар.

Хизмат ташрифи давомида Ф.Эшматова Сербия Омбудсмани Зоран Пасалич билан ҳам учрашди. Ўзаро мулоқот давомида мурожаатларни кўриб чиқиш, ахборот-таҳлилий ва ҳуқуқий соҳага доир материаллар билан алмашиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатларини ташкил этиш борасида ҳамкорликда иш олиб бориш масалалари кўриб чиқилди. Учрашувда Сербия Омбудсмани ҳам икки мамлакат омбудсманлари ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш таклифини билдирди.

Қайд этиш лозимки, ҳар иккала давлат Омбудсманлари мамлакатимизда сўнгги йилларда Давлат раҳбари томонидан инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида  олиб борилаётган ислоҳотлар ва ташаббусларни эътироф этишди. Мамлакатда инсон ҳуқуқларини халқаро миқёсда қабул қилинган стандартлар ва нормалар асосида таъминлаш йўлидаги сай-ҳаракатларнинг халқаро эътирофи сифатида Ўзбекистон БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига аъзо бўлганлиги ҳам таъкидланди. 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот котиби