Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Тошкентдаги Вебстер университети талабалари Омбудсман фаолияти билан таништирилди
Жорий йилнинг 30 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) офисига Жанубий Калифорния университетининг доценти Стив Марк Свердлов ва Тошкентдаги Вебстер университети талабалари ташриф буюришди.

Учрашув давомида талабалар Омбудсман фаолияти ва мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан таништирилди. Жумладан, қийноққа солиш ҳолатларини олдини олиш борасида мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, Омбудсман ҳузуридаги Миллий превентив механизм фаолияти ва мониторинг ташрифларининг амалий натижалари, қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан куни кеча имзоланган “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди.

Давра суҳбати савол-жавобларга бой тарзда, эркин мулоқот шаклида ўтказилди. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили талабалар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб берди. Ушбу давра суҳбати орқали иштирокчилар Омбудсманнинг ваколатлари ва унга келиб тушаётган мурожаатлар, инсон ҳуқуқларининг кафолатланиши борасидаги Ўзбекистон тажриба ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлишди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот котиби