Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
ОМБУДСМАН ВА ЕХҲТ ҲАМКОРЛИГИДАГИ ЛОЙИҲАЛАРНИ КЕНГАЙТИРИШ РЕЖАЛАШТИРИЛМОҚДА
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойихалар мувофиқлаштирувчиси элчи Джон МакГрегор билан учрашди.

Суҳбат давомида, Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёевнинг Парламентга йўллаган Мурожаатномасида қийноқлар масаласига алоҳида эътибор қаратганлиги, Омбудсман институти зиммасига мамлакатимизда қийноқларнинг ҳар қандай кўринишига қарши кураш, бундай ҳолатларга йўл қўймаслик, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатлаш бўйича қатор вазифаларни юклаш билан бирга унинг ваколатларини кенгайтириш масаласини ҳам илгари сураётгани қайд этилди.

Шунингдек, Омбудсман институтининг халқаро позициясини мустаҳкамланишида, хусусан, Омбудсманнинг “Б” мақомга кўтарилишида унинг салоҳиятини баҳолашда экспертларни жалб этишда ҳамда амалий техник ёрдам кўрсатилганлиги учун элчи Джон МакГрегорга Омбудсман ўз миннатдорчилини билдирди.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойихалар мувофиқлаштирувчиси элчи Джон МакГрегор ҳам Омбудсман институтини “Б” мақомга кўтарилганлиги билан табриклади.

Элчи Джон МакГрегор томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида қилган маърузаси халқаро ҳамжамият томонидан юқори даражада баҳоланлиги таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Парламентга йўллаган Мурожаатномасида ҳамда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурида қийноқлар масаласига алоҳида эътибор қаратганлиги, Омбудсман ҳузуридаги қийноқларнинг олдини олиш бўйича Миллий превентив механизм доирасида жазони ижро этиш муассасалари, тергов хибсхоналари ва бошқа ёпиқ муассасаларга жамоатчилик вакиллари ҳамда ОАВ иштирокида ўтказиладиган мониторинг ташрифларини тизимли йўлга қўйилиши ҳамда бу борада Парламентга мунтазам тарзда маълумотнома киритиб борилиши алоҳида диққатга сазоворлиги таъкидланди.

Суҳбат давомида элчи Джон МакГрегор Омбудсман ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори билан ҳамкорликда жорий йил давомида Республика ҳудудларидаги тергов изолятори ва жазони ўташ муассасаларида мониторинг ўтказишнинг механизмлари ва тартиби бўйича Омбудсман Котибияти ходимларининг ва минтақавий вакилларнинг малакасини оширишга қаратилган семинар-тренинглар ташкил этишни таклиф қилди.

Учрашувда 2021 йилда Омбудсман томонидан инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида режалаштирилган ташаббуслар ҳамда 2020 йилда Вакил номига юборилган мурожаатлар таҳлили борасида ҳам ўзаро фикр алмашилинди. Учрашув самимий ва дўстона руҳда ўтди.

 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича

вакили (Омбудсман) Матбуот хизмати