TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ўзбекистон ва Россия Омбудсманлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
2019 йилнинг 16 январ куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Улуғбек Мухаммадиевнинг таклифи билан Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Москалькова расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлди.

Шу куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ташриф доирасида "Инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги йўлидаги ҳамкорлик: Ўзбекистон ва Россия Омбудсман институтлари ҳамкорлиги" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир якунида Омбудсманлар ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди. Ушбу меморандум доирасида мурожаатларни кўриб чиқиш, ахборот-таҳлилий ва ҳуқуқий материаллар алмашиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида халқаро тажриба ва илғор ишланмалар, фаолият методларини ўрганиш бўйича қўшма илмий-тадқиқот тадбирларини амалга ошириш, конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатларини, шу жумладан, халқаро ташкилотлар ва форумлар ташкил этиш режалаштирилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати