Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
2025 йилнинг 24 апрель куни Омбудсман бошчилигида унинг ҳузуридаги Қийноқларни олдини олиш бўйича МПМ доирасида фаолият юритувчи Жамоатчилик гуруҳлари аъзолари томонидан Навоийдаги қатор пенитенциар муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди. Жараёнларда ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишди.
Бугун, 2025 йилнинг 14 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонага мониторинг ташрифини амалга оширди. Ушбу касалхонада ўтган йилнинг июль ойида Омбудсман тавсиясига кўра, 50 ўринли аёллар бўлинмасининг очилган эди. Ташриф давомида ушбу бўлинмага замонавий мед техникалар олиб келингани ва маҳкумаларга барча тиббий шароитлар яратилганига гувоҳ бўлинди.
2024 йилда Омбудсманга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий давлатлар фуқаролари ва омбудсманлари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, жамоат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслардан 23 422 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг 2747 таси махсус қабулхоналар, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари, тергов ҳибсхоналари, жазони ижро этиш муассасалари, интизомий қисмлар, мажбурий даволаш муассасаларидаги шахслардан ва уларнинг вакилларидан юборилган.
2024 йилнинг 10 декабрь куни Омбудсман жамоатчилик вакиллари билан биргаликда Хоразм вилоятидаги қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифларини амалга оширди. Жумладан, 11-сон тергов ҳибсхонасидаги шароитлар, маҳбусларнинг яшаш, овқатланиш, тиббий хизмат кўрсатилиши, иситиш тизими ва бошқа ҳолатлар ўрганилди. Мониторинг доирасида вояга етмаганлар ва аёллар билан учрашув ўтказилиб, уларнинг мурожаатлари ўрганилди ҳамда маҳбусларнинг яқин қариндошлари билан суҳбатлар ўтказилди.
2024 йилнинг 10 ойда Омбудсман ва Жамоатчилик гуруҳлари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга 774 маротаба мониторинг ташрифлари амалга оширилди. 2023 йилнинг 10 ойида ушбу кўрсаткич 468 тани ташкил этган эди.