Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Россиядаги мигрантлар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича Омбудсман мурожаат юборди
22 Янв
Бир қатор оммавий ахборот воситаларида “Россияда полиция мигрантларни ўрдаксимон юришга мажбурлади” сарлавҳаси остида хабарлар эълон қилинди. «Русская Община Екатеринбург» телеграм каналида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Россия миграция қонунчилигига амал қилиниши бўйича рейд ўтказганини маълум қилган.
Республикамиз бўйлаб “Омбудсман соати” ўтказилмоқда
19 Янв
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили(омбудсман) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда “Омбудсман соати” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Омбудсман тақдимномасига кўра маҳкумларнинг 186 млн сўмлик иш ҳақлари ундирилди
15 Янв
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистондаги минтақавий вакили Қўнғирот туманидаги 27-сон Манзил-колониясига мониторинг ташрифини амалга оширганида, маҳкумлар меҳнат ҳуқуқларининг бузилаётганлиги бўйича шикоят қилишган эди.
Андижон, Бухоро ва Сирдарёдаги тергов ҳибсхоналарига мониторинг ташрифи амалга оширилди
12 Янв
2024 йилнинг 10 январь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Гулнора Абдувоҳидова 3-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди.
“Ҳуқуқларимни ким таъминлайди?” Мактабларда Омбудсман соатлари ўтказилмоқда
12 Янв
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқларини талаб қилиш баробарида ўзгалар ҳуқуқларини ҳам поймол этмасликлари учун замин яратади. Ушбу кўникмани мактаблардан бошлаб инсон ҳуқуқлари соҳасида ишловчи амалиётчи мутахассислар орқали шакллантириш эса мавзуни янада қизиқарли очиб берилишига хизмат қилади.
“Субсидия олиш бўйича аризам тизимдаги хатолик сабабли асоссиз рад этилди” - фуқаро мурожаати Омбудсман назоратига олинди
11 Янв
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га Самарқанд вилоятидан фуқаро М.Н. субсидия асосида уй-жой олиш учун электрон платформа орқали юборган мурожаати асоссиз равишда рад қилингани бўйича шикоят қилди.
2024 йилнинг Омбудсман бошчилигидаги илк мониторинги Навоийда ўтказилди
10 Янв
2024 йил 5 январь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда унинг ҳузуридаги Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича Жамоатчилик гуруҳлари аъзолари Навоий шаҳрида жойлашган 11-сон жазони ижро этиш колониясига мониторинг ташрифини амалга оширишди.
Омбудсманга ҳомиладорлик ва туғиш таътили пуллари тўлаб берилмаётгани бўйича мурожаат келди
09 Янв
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га фуқаро М.Н. ҳомиладорлик ва туғиш таътили пуллари тўлаб берилмаётгани бўйича шикоят қилди.
Омбудсманнинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили махсус колониядаги маҳкумлар билан учрашди
08 Янв
Омбудсман бошчилигида ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга амалга ошириладиган мониторинг ташрифларида Бухоро вилоятида жойлашган 20-сонли Махсус даволаш жазони ижро этиш колонияси ҳам қамраб олинади. “Омбудсман қути”ларидаги мурожаатлар мунтазам ўрганилиб, якка тартибда учрашишни сўраган маҳкумлар қабул қилинади.