Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси магистратура тингловчилари Омбудсманлар фаолияти билан яқиндан танишди
19 Фев
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси магистратура тингловчилари Омбудсман фаолияти билан яқиндан танишишди. “Инсон ҳуқуқлари миллий тизими” модули доирасида ўтказилган сайёр ўқув машғулотида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова тингловчиларни Омбудсман институтининг асосий фаолият йўналишлари билан таништирди.
Асоссиз қарздорлик бўйича мурожаатлар ҳал этилди – Омбудсман
16 Фев
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Наманган вилоятидан фуқаро М.Н. электр таъминотидан нореал қарздорлик ҳисоблангани бўйича Янгиқўрғон тумани электр таъминоти устидан шикоят қилди.
Андижон, Сирдарё, Навоий вилоятларидаги умумтаълим мактабларида “Омбудсман соати” дарслари ўтказилди
16 Фев
Маълумки, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда “Омбудсман соати” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Жанжал натижасида вафот этган аёл ҳолати Омбудсман томонидан назоратга олинди
15 Фев
Жорий йилнинг 15 февраль куни ижтимоий тармоқларда тарқалган “Узбекистан: SOS!!! В Фергане жестко убита правозащитница Шоира Охунжанова – её забили камнями и кетменями” деб номланган хабар ва унда келтирилган ҳолатлар Омбудсман томонидан назоратга олиниб, унинг Фарғонадаги минтақавий вакили томонидан ўрганилди.
Самарқанднинг чегара ҳудудларида яшовчи фуқаролар мурожаатлари ўрганилди ҳамда уларга ҳуқуқий хизмат ва ижтимоий-тиббий ёрдам кўрсатилди
15 Фев
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, Омбудсманнинг устувор вазифаларидан бири сифатида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун моҳияти билан аҳолини таништириш, шу орқали аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш белгиланган.
Омбудсман институтига “А” мақомини бериш масаласи муҳокама қилинди
15 Фев
2024 йилнинг 15 февраль куни Миллий инсон ҳуқуқлари институтлари Глобал альянси (GANHRI) томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)ни Париж принципларига мувофиқлиги бўйича қайта аккредитациядан ўтказиш ва “А” мақомини бериш билан боғлик масалалар онлайн шаклда муҳокама этилди.
Маҳкума мурожаати жойига чиқиб ўрганилди - Омбудсман
15 Фев
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га 21-сон жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкума А.Р. фарзандларидан хавотирда экани бўйича мурожаат қилди.
Омбудсман ва UNFPAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари билан учрашуви бўлиб ўтди
14 Фев
2024 йилнинг 14 февраль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова БМТнинг аҳолишунослик жамғармасининг (UNFPA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Нигина Абасзаде билан учрашди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида Омбудсманнинг 2023 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди
13 Фев
2024 йил 13 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман)нинг 2023 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.