Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг фуқаролар қабулида қандай масалалар кўтарилди
2024 йилнинг 4 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.

Қабулда 20га яқин фуқаролар пенсия, ижтимоий ёрдам, хусусий мулк дахлсизлиги, қурувчи томонидан шартномавий мажбуриятларнинг бажарилмагани, суд-ҳуқуқ, тергов жараёнларига оид мурожаатларини қолдиришди.

Эслатиб ўтамиз, фуқаролар Вакилга ombudsman.uz сайти орқали электрон ҳамда тўғридан-тўғри Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига ҳам мурожаат қилишлари мумкин.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати

Янгиликлар категориялари