Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида умумий мулоқот майдонини яратишга қаратилган тадбир ташкил этилди
Бухорода Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) AҚШ Конгресси ҳузуридаги Халқаро Республика Институти (IRI) билан ҳамкорликда “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлашда Омбудсман ва фуқаролик жамияти институтларининг роли” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур давра суҳбатини ташкил этишдан асосий мақсад - давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида умумий мулоқот майдонини яратишдан иборат.

Давра суҳбатида таъкидланишича, Янгиланаётган Конституцияга илк маротаба фуқаролик жамияти институтларига бағишланган алоҳида боб киритилиб, тегишли таъриф берилмоқда. Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш чораларини амалга ошириш, уларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишдаги иштирокини таъминлаш Ҳукуматнинг энг муҳим вазифалари сифатида белгиланмоқда. 

Шунингдек, тадбирда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш, ушбу соҳани тартибга солувчи ҳуқуқий базани такомиллаштириш борасида кейинги пайтда изчил иш олиб борилгани алоҳида эътироф этилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати

Янгиликлар категориялари