Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Сирдарёдаги асаб ва Руҳий касалликлари шифохонасининг таъмир талаб эканлиги аниқланди
2023 йил 17 февраль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили Шуҳрат Алимов Сирдарё вилояти асаб ва Руҳий касалликлари шифохонасига мониторинг ташрифини амалга оширди.

130 ўринга мўлжалланган шифохонага мониторинг ўтказилган кунда беморлар сони 161 нафарни ташкил этди.

Мазкур шифохона 2022 йилнинг IV чорагида Гулистон шаҳрига кўчирилиши белгиланган, бироқ ишлар чўзилиб кўчириш ишлари март ойларига қолдирилган. Шифохонанинг моддий техник базаси белгиланган талабларга жавоб бермайди, бино ҳам таъмирга муҳтож.

Дори-дармонлар таъминоти ва муддатлари бўйича камчиликлар аниқланмади, лекин уларни сақлаш шароитлари етарли даражада эмас.

Муассаса ҳудудига кузатув камералари ўрнатилган.

Мониторинг ташрифи давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди.

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати