Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Навоийда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган муассасаларда маънавий тадбирлар ўтказилди
Республика бўйлаб ўтказилаётган «Маданият карвони» ҳамда «Маънавият фестивали» шу кунларда Навоий вилоятида ҳам бўлиб ўтмоқда. Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан таниқли ижодкорлар ва санъаткорлар билан Навоийдаги 4-сонли жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг мулоқоти ташкил этилди.

Учрашувда Ўзбек драма театри актёри Баҳодир Мирмаҳсудов, Ўзбекистон Давлат филармонияси хонандалари ака-ука Бобожоновлар ва бошқалар колонияда сақланаётган шахсларга инсоний қадриятларни, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлиликни мустаҳкамлашни ҳамда инсон қадрини улуғлаш борасидаги фикрларини баён этишди.

Тадбирда Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги вакили Ш.Джураев умуммиллий лойиҳанинг мақсад ва умидлари хусусида сўзлаб бу каби маънавий тадбирларнинг катта тарбиявий аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Шунингдек ижодий учрашувда санъаткорлар ўзларининг самимий тилакларини билдиришди. Хонанда ва актёрларлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар ва ижодий чиқишлар тадбир иштирокчиларига хуш кайфият бағишлади.

Бу каби маънавий-маърифий тадбирлар 5, 11 ва 12-сонли жазони ижро этиш колонияларида ҳам ўтказилди.

Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати

Янгиликлар категориялари