Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
мониторинг
Сирдарёдаги тергов ҳибсхонасидаги шароитлар ўрганилди
01 Мар
2024 йилнинг 29 февраль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили томонидан 8-сон Тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди.
Бухородаги колонияга ўрнатилган “Омбудсман қути”ларидаги мурожаатлар ўрганилди
01 Мар
2024 йилнинг 28 февраль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили Абира Хусейнова 1-сон жазони ижро этиш колониясига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Навоий вилоятидаги эркинлиги чекланган шахслар  сақланаётган муассасалардаги шароитлар ўрганилди
29 Фев
2024 йил 24 февраль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Навоий махсус прокурори ва ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД 5-МММ бошлиғи ҳамроҳлигида Зарафшон шаҳрида жойлашган 12-сонли жазони ижро этиш колонияси, 36-сонли Манзил-колония ҳамда шаҳар ИИБ ВСҲга мониторинг ташрифлари амалга оширилди. 
Қорақалпоғистондаги 27-сон манзил колониясида сақланаётган маҳкумлар шароитлари яхшиланмоқда
20 Фев
2024 йилнинг 14 февраль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили Ж.Шлымбетов Қўнғирот туманидаги 27-сон Манзил колониясига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Нукусдаги тергов ҳибсхонасига қайта мониторинг: ИИВга киритилган Омбудсман хулосасида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилдими? 
31 Янв
2024 йилнинг 26 январь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили ва Омбудсман ҳузуридаги Жамоатчилик гуруҳлари томонидан Нукус шаҳрида жойлашган 2-сон Тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди.
Андижон “Саховат” интернат уйида яшовчи кекса ва ногиронлиги бўлган шахслар шароитлари ўрганилди
24 Янв
2024 йилнинг 22 январь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Г.Абдувоҳидова Андижон “Саховат” интернат уйига мониторинг ташрифини амалга оширди. Унда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Андижон вилояти бошқармаси вакиллари ҳам иштирок этишди.
Омбудсман тақдимномасига кўра маҳкумларнинг 186 млн сўмлик иш ҳақлари ундирилди
15 Янв
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистондаги минтақавий вакили Қўнғирот туманидаги 27-сон Манзил-колониясига мониторинг ташрифини амалга оширганида, маҳкумлар меҳнат ҳуқуқларининг бузилаётганлиги бўйича шикоят қилишган эди.
Андижон, Бухоро ва Сирдарёдаги тергов ҳибсхоналарига мониторинг ташрифи амалга оширилди
12 Янв
2024 йилнинг 10 январь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Гулнора Абдувоҳидова 3-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди.
2024 йилнинг Омбудсман бошчилигидаги илк мониторинги Навоийда ўтказилди
10 Янв
2024 йил 5 январь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда унинг ҳузуридаги Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича Жамоатчилик гуруҳлари аъзолари Навоий шаҳрида жойлашган 11-сон жазони ижро этиш колониясига мониторинг ташрифини амалга оширишди.
Омбудсманнинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили махсус колониядаги маҳкумлар билан учрашди
08 Янв
Омбудсман бошчилигида ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга амалга ошириладиган мониторинг ташрифларида Бухоро вилоятида жойлашган 20-сонли Махсус даволаш жазони ижро этиш колонияси ҳам қамраб олинади. “Омбудсман қути”ларидаги мурожаатлар мунтазам ўрганилиб, якка тартибда учрашишни сўраган маҳкумлар қабул қилинади.   
Қорақалпоғистондаги наркологик беморларга яратилган шароитлар амалда яхшиланмади – Омбудсман
04 Янв
Маълумки, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга, жумладан  мажбурий даволаш тиббиёт муассасалари, «Саховат» ва «Мурувват» уйларига ҳам мунтазам равишда мониторинг ташрифлари амалга оширилади. Ушбу ташрифлар жараёнида аниқланган камчиликлар Омбудсман тавсиясига кўра муассасалар раҳбарияти томонидан дарҳол бартараф этилади. Баъзи ҳолларда эса тегишли давлат ташкилотларига Омбудсман томонидан тақдимномалар киритилиб, камчиликларни тузатиш юзасидан чоралар кўрилганлиги ҳақида тушунтириш хатлари олинади. Аҳамиятлиси шундаки, ушбу хатларда келтирилган важлар, албатта, жойига чиқиб қайта ўрганилади.
Йил давомида Поп туманидаги колонияда 300 нафардан ортиқ маҳкум касб-ҳунарга ўргатилди
30 Дек
Ўзбекистон Республика Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан вилоятдаги жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳкумлар касб-ҳунарга ўргатилмоқда.