Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
ТДЮУ талабалари учун навбатдаги мастер-класс: Омбудсманга юбориладиган мурожаатлар қай тартибда кўриб чиқилади? Маҳкумлар ҳуқуқлари қандай ҳимоя қилинади?
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Тошкент давлат юридик университети юқори малакали юридик кадрларни тайёрлаш бўйича 2021 йилдан буён ҳамкорликда ишлайди. Шу йили имзоланган меморандум доирасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) қошида “Омбудсман клуби” ҳам ташкил этилган.

Назария ва амалиёт уйғунлиги тамойили асосида университет талабалари ва магистрантлари дарсдан сўнг Омбудсман институти мутахассисларига бириктирилган ҳолда мурожаатлар билан ишлаш, қабулларда иштирок этиш каби йўналишларда ўз кўникмаларини оширишлари мумкин.

Бундан ташқари, Омбудсман Котибиятининг малакали ходимлари томонидан Тошкент давлат юридик университетида маҳорат дарслари ҳам мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Юрист кадрларнинг ҳуқуқий кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган навбатдаги маҳорат дарслари Омбудсман бош маслаҳатчиси Азизбек Юлдашев иштирок этди. Амалиётчи экспертлар билан ўтказиладиган шу каби очиқ мулоқотлар талабаларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг миллий тизимига оид янги билимларни эгаллаш ва улардан фойдаланиш кўникмасини шакллантиришларига хизмат қилади.

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати