Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
13 сентябрь куни Комиссия аъзолари томонидан 60 нафардан ортиқ фуқаролар қабул қилинди
Аввал хабар берганимиздек, Қорақалпоғистондаги ҳолатларни ўрганаётган Комиссия аъзолари 2022 йилнинг 13 сентябридан яна Қорақалпоғистонда иш бошлашди.

Шу куни Комиссия штабига келган 60 нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларда иштирок этганликда гумон қилиниб, олиб кетилган шахсларнинг  оила аъзолари билан мулоқот давомида улар томонидан келтирилган важлар ўрганиш учун қабул қилинди.

Мурожаатчиларга тергов жараёнларининг давом этаётгани, Комиссия аъзолари ўз ваколатлари доирасида мурожаатларни кўриб чиқиб, тегишли чора-тадбирларни амалга оширишлари тушунтирилди.

Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати