Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили сайёр қабул ўтказди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Камилов Учкўприк тумани Полохон қишлоғида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулда 2-сектор рахбари, туман прокурори, туман ҳокими ёрдамчиси, вилоят Ногиронларни реабилитация қилиш марказининг Учкўприк туман бўлими бошлиғи, Полохон МФЙ раиси ва бошқалар иштирок этишди.

Қабулда 2 нафар 1-гуруҳ ногирони бўлган фуқаролар мустақил юра олмаётгани учун ногиронлик аравачаси ажратилишида ёрдам сўраб мурожаат қилишди.

Мурожаат минтақавий вакил томонидан назоратга олиниб, эртаси куниёқ Вилоят Ногиронларни реабилитация қилиш маркази томонидан фуқароларга ногиронлик аравачалари топширилди.

Шунингдек сайёр қабул жараёнида туманнинг Қумариқ МФЙда яшовчи С.Ш. 1-гуруҳ ногирони эканлиги ва оилани тебратишга қийналаётганлигини билдирди.

Ушбу мурожаат 2-сектор кўмаги ва тадбиркорлар ҳомийлиги асосида тўлиқ қондирилди

Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати

Янгиликлар категориялари