Маълумки, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га юборилаётган мурожаатлар мунтазам равишда вилоятлар кесимида таҳлил қилиниб, аҳолини қийнаётган масалалар танлаб олинади. Наманган вилоятидан юборилган мурожаатлар ўрганилганда энг кўп мурожаатлар ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш масаласига тўғри келиши аниқланди.