Ҳар бир давлат ўз тажрибасидан келиб чиқиб, йиллар давомида инсон ҳуқуқ ва манфаатларининг таъминланишига харакат килади мазкур йўналишда ўз стратегиясини ишлаб чиқади, уни амалга оширади. Ўзбекистонда қарийб 26 йилдан буён фаолият юритаётган Омбудсман институти ҳам чорак аср давомида тажриба тўплади, тегишли қонунчилик асослари мустаҳкамланди, ваколатлари кенгайди ва бу жараён ҳозирда ҳам давом этмоқда. Хусусан, Давлат раҳбарининг жорий йил 10 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Фармони ҳам мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш йўлидаги муҳим тарихий қадам бўлди.