Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
“Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир  Навоий вилоятининг Конимех туманида ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, Омбудсманнинг устувор вазифаларидан бири сифатида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун моҳияти билан аҳолини таништириш, шу орқали аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш белгиланган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўз фаолиятида аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Чунки, Омбудсманга юборилаётган мурожаатлар таҳлили сўнгги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш, яшаш шароитларини яхшилаш борасидаги ислоҳотлардан хабардор этиш зарурлигини кўрсатмоқда. Шунинг учун 2022 йилдан эътиборан республиканинг чекка ҳудудларида маҳаллалар кесимида фуқароларга яратилган имконият ва имтиёзлардан аҳоли хабардорлигини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасидаги навбатдаги тадбир Навоий вилоятидаги Конимех тумани, Мусиқа мактабида ўтказилди. Тадбирда “Дўстлик”, “Бирлик”, “Гулистон”, “Наврўз” маҳаллаларидан  200га яқин фуқаро қамраб олинди.

Тадбирда дастлаб иштирокчиларга Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили 2023 йил 10 декабр куни Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларациясининг 75 йиллиги нишонланиши ҳамда ушбу халқаро ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси билан уйғунлиги ҳақида маълумот берди.

Учрашувда иштирок этган масъул идора вакиллари иштирокчиларни фуқаролар бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича белгиланган имтиёзлар ва амалга оширилган ишлар ҳамда янги меҳнат қонунчилигига киритилган янги нормалар мазмуни билан таништиришди.

Фуқаролар билан бўлган очиқ мулоқотда, Омбудсманга ушбу ҳудуддан юборилаётган мурожаатларда кўтарилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати