Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман ўринбосари фуқаролар мурожаатларини ўрганди
2023 йилнинг 15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари Бекзод Нариманов фуқаролар қабулини ўтказди.

Қабулга 10 нафарга яқин фуқаролар келиб, ишга тиклаш, иш ҳақини ундириш, моддий ёрдам олиш, уй-жой, суд тергов жараёнларига оид мурожаатларини қолдиришди.

Эслатиб ўтамиз, фуқаролар тўғридан-тўғри Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига ҳам мурожаат қилишлари мумкин. Уларнинг исм-шарифлари, вазифалари, қабул кунлари, манзили ва телефон рақамлари ҳақида ombudsman.uz сайти орқали маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати