Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Турли вазирлик, идора ва ташкилотлар матбуот котиблари Омбудсман фаолияти билан танишишди
2023 йилнинг 27-28 сентябрь кунлари Ўзбекистон  Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва   Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда ҳокимликлар ахборот хизматлари ходимлари, оммавий ахборот воситалари учун ўқув курслари ташкил этилди.

“Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсати ва мазкур соҳада халқаро мажбуриятларнинг бажарилиши масалалари”мавзусида ўтказилган машғулотларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) иштирокчиларни Омбудсман фаолияти билан таништирди.

Тингловчиларга Омбудсманнинг инсон ҳуқуқларини таъминлашдаги ўрни, бузилган ҳуқуқларни тиклашда давлат органлари ва идораларига киритилган таъсир чоралари, қийноқларни олдини олиш бўйича фаолияти, БМТнинг тегишли қўмиталарига киритилаётган муқобил маърузалар, Омбудсман плюс модели ҳақида маълумотлар берилиб, интерактив машғулотлар ўтказилди.

Икки кунлик ўқув курсида турли вазирлик, идора ва ташкилотлар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг 70 дан ортиқ ахборот хизматлари ходимлари ва журналистлар иштирок этишди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати