Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Комиссия Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларни ҳар томонлама чуқур ва холисона ўрганмоқда
2022 йил 15 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашларининг қўшма қарори билан Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш ҳамда улар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия тузилди.

Омбудсман, депутатлар, маҳаллий ва халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларидан иборат Комиссия аъзолари 16 июлдан Корақалпоғистон Републикасида ўрганишни бошлади.

Дастлаб, фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш ва ўрганиш мақсадида 1374 қисқа рақамли колл-марказ ишга туширилди.

Мустақил текширув давомида ҳар бир мурожаат, ҳар бир ҳолат ва ахборотлар таҳлил қилинмоқда.

Мурожаатларни ўрганиш ҳамда келтирилган важлар назоратга олиниб, амалий кўмак кўрсатилаётгани фуқаролар томонидан ижобий баҳоланмоқда.

Комиссия инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, воқеаларни ҳар томонлама ва ҳолис ўрганиш, шунингдек, олинган ахборотларни қайта текшириш ҳамда ўз фаолиятини жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда ташкил қилишни асосий вазифаси сифатида белгилаган.

Қайд этиш лозимки, Мустақил Комиссиясига @Independentuzb_bot орқали онлайн мурожаат қилиш имконияти ҳам яратилган. Қолаверса, фаолиятимизни жамоатчиликка кенг ёритиш мақсадида telegram, facebook ва twitter ижтимоий тармоқларидан алоҳида саҳифалар очилган бўлиб, улар орқали Комиссиянинг ҳар кунги фаолияти ҳақида мунтазам хабарлар эълон қилиб борилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан Қорақалпоғистон Республикасида рўй берган воқеалар юзасидан ҳар бир ҳолат холисона ўрганилиши ҳамда воқеа иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларига адолатли ҳуқуқий баҳо берилиши устувор вазифа сифатида белигланган.

Шунга кўра, ушбу жараёнга жамоатчилик вакиллари, депутатлар ва ҳуқуқ фаоллари жалб қилингани бежиз эмас.

Омбудсман бошчилигида давлат ва нодавлат ҳамда халқаро ташкилотлар вакилларидан таркиб топган Комиссия ўз фаолиятини ҳали якунлагани йўқ. Ўрганиш натижалари эса Комиссиянинг асослантирилган якуний хулосаси эълон қилингунига қадар ошкор этилмайди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати