Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Оилавий болалар уйлари фаолиятини такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар белгилаб олинди
Жорий йилнинг 10 август куни Миллий гвардия Марказий девонида Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 4 август кунидаги "Оилавий болалар уйлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорини муҳокама этиш ҳамда келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирларни белгилаб олиш мақсадида навбатдаги видео-селектор шаклидаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда Миллий гвардия қўмондонлиги, Вазирлар Маҳкамасининг Болаларни ҳимоя қилиш шўбаси мудири, Бола  ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар омбудсмани), Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш мутасадди раҳбарлари, Миллий гвардиянинг мазкур йўналишга масъул ходимлари, республикамиз бўйича фаолият юритиб келаётган 125 та оилавий болалар уйлари ота-оналари, шунингдек жойлардаги вазирликларнинг соҳага оид масъул раҳбарлари ZOOM платформаси орқали иштирок этишди.

Тадбир давомида мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги халқаро стандартлар ҳамда Оилавий болалар уйлари, молия-хўжалик фаолиятини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиш бўйича батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, ўтган давр мобайнидаги тизимда йўлга қўйилган айрим камчиликлар муҳокама қилиниб, мазкур Қарор билан мазкур муаммоли масалалар ўз ечимини топганлиги муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Йиғилиш давомида жойлардаги оилавий болалар уйлари раҳбарлари ва масъул ходимлар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилди.

Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати