Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Қийноқларни аниқлашдаги халқаро амалиёт ва стандартлар ўрганилди
Жорий йилнинг 29-30 ноябрь ва 1 декабрь кунлари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори, “Халқаро қамоқхоналар ислоҳоти” халқаро ташкилоти (Penal Reform International)нинг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Ҳаракатланиш эркинлиги чекланган муассасаларга мониторинг уюштириш ва ҳисоботларни таёрлаш: халқаро амалиёт ва стандартлар” мавзусидаги ўқув семинари ўтказилди.

Уч кунлик семинарда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ходимлари, минтақавий вакиллар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари аъзоларига халқаро экспертлар - БМТнинг Қийноқларга қарши қуйи қўмитаси аъзоси, Осиё-Тинч океани минтақаси гуруҳи раҳбари ҳамда Грузиядаги МПМ департаментининг халқ ҳимоячиси бошқармаси раҳбари Ника Кварацхелия, Қоғоғистондаги «Kadyr Kasiet» ННТ раҳбари, Қозоғистондаги МПМ аъзоси Анара Ибраева, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили координатори Юлия Воцлава ва психолог Владимир Пошатылюклар томонидан қийноқларни олдини олиш борасидаги халқаро амалиёт ва стандартлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Қайд этиш лозимки, мазкур семинарни ташкил этишдан мақсад, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги Миллий превентив механизм доирасида мониторинг ташприфларини амалга оширишда тажриба алмашиш ва халқаро стандартларни ўрганишдан иборат.

Миллий превентив механизм – қийноқнинг ҳар қандай кўринишларининголдини олиш мақсадида мустақил халқаро ва миллий органларнинг озодликдан маҳрум этилган шахслар сақланадиган жойларга мунтазам ташрифлар тизимини яратишдир.

Мазкур механизм дунёнинг кўплаб мамлакатлари, жумладан Буюк Британия, Франция, Германия, Италия, Грузия, Озарбайжон, Молдова, Украина ва бошқа қатор давлатларда, хусусан, Марказий Осий мамлакатларида жорий этилган.

Интерактив услублар асосида ташкил жтилган мазкур ўқув семинар жараёнида 50 га яқин иштирокчилар Омбудсманнинг фуқаролик жамияти вакиллари тергов изолятори ва жазони ижро этиш муассасаларига мустақил мониторинг ташрифларини амалга ошириш борасидаги халқаро илғор тажрибаларни ўрганишди.

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати