Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Парламент комиссияси томонидан қандай масалалар кўриб чиқилди?
Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Парламент комиссияси раиси Акмал Саидов кириш сўзи билан очиб, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизмини янада такомиллаштириш, бу йўналишда парламент, ҳукумат ва фуқаролик жамияти институтларининг амалий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлашга қаратиш каби масалаларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Президентимизнинг 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида қийноқларнинг олдини олишда Омбудсман томонидан ҳар чоракда жамоатчилик вакиллари билан биргаликда тергов изоляторлари ва жазони ўташ муассаларига “мониторинг ташрифлари” тизимли қўйилиши, Олий Мажлис палаталари ҳар йили Омбудсманнинг қийноқларнинг олдини олиш бўйича маърузасини эшитиш, бу иллатга бутунлай барҳам бериш бўйича зарур чора-тадбирларни белгилаши алоҳида таъкидлаган эди.

Ушбу белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилда давлатимиз раҳбарининг “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсмани) Феруза Эшматованинг 2021 йил тўққиз ойида ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилган ишлар юзасидан таҳлилий ахбороти эшитилди.

Тақдим этилган ахборотга кўра, Омбудсман ҳузурида миллий превентив механизм доирасида фаолият кўрсатувчи жамоатчилик гуруҳлари томонидан 2021 йилнинг тўққиз ойида ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга 120 маротаба мониторинг ташрифлари амалга оширилган.

Уларда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларни сақлаш шароитлари, хусусан яшаш ва овқатланиш, меҳнат қилиш, тиббий ёрдам кўрсатиш ҳолати ва сифати, ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шаҳслар учун олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар, коронавирус пандемияси даврида санитария-гигиена талабларига риоя этилаётгалиги ҳамда таълим-тарбия бериш ва бошқа шу каби ҳолатлар ўрганилган.