Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг  Қорақалпоғистондаги минтақавий вакили 2-сон тергов ҳибсхонасидаги сайловчиларга яратилган шароитларни ўрганди
Жорий йилнинг 23 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили Зухра Реймова Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Олтинчи минтақавий мувофиқлаштириш маркази 2-сон тергов ҳибсхонасида ташкил этилган 78-сонли сайлов участкасини бориб кўрди.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, сайлаш ҳуқуқига эга бўлган сайловчилар сони 186 нафарни ташкил этиб, улардан 172 нафари эркак ва 14 нафари хотин-қизлардир

Мониторинг давомида 78-сонли сайлов участкасидаги участка сайлов комиссияси бошлиғи, унинг котиби ва аъзолари учун ажратилган махсус хоналарнинг тегишли тартибда жиҳозланганлиги, тез тиббий ёрдам кўрсатиш хонаси керакли тиббий ускуна ва дори воситалари билан таъминланганлиги, шунингдек, сайлов куни овоз бериш хонасининг белгиланган талабларга асосан жиҳозланганлиги аниқланди.

Шу куни Зухра Реймова Ўзбекистон Республикаси миллий Гвардиясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармасида жойлашган 61-сайлов участкасига ҳам бориб, сайловчилар учун яратилган шароитларни ўрганди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати