Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
2024 йилнинг Омбудсман бошчилигидаги илк мониторинги Навоийда ўтказилди
10 Янв
2024 йил 5 январь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда унинг ҳузуридаги Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича Жамоатчилик гуруҳлари аъзолари Навоий шаҳрида жойлашган 11-сон жазони ижро этиш колониясига мониторинг ташрифини амалга оширишди.
Омбудсманга ҳомиладорлик ва туғиш таътили пуллари тўлаб берилмаётгани бўйича мурожаат келди
09 Янв
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га фуқаро М.Н. ҳомиладорлик ва туғиш таътили пуллари тўлаб берилмаётгани бўйича шикоят қилди.
Омбудсманнинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили махсус колониядаги маҳкумлар билан учрашди
08 Янв
Омбудсман бошчилигида ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга амалга ошириладиган мониторинг ташрифларида Бухоро вилоятида жойлашган 20-сонли Махсус даволаш жазони ижро этиш колонияси ҳам қамраб олинади. “Омбудсман қути”ларидаги мурожаатлар мунтазам ўрганилиб, якка тартибда учрашишни сўраган маҳкумлар қабул қилинади.   
Ишдан ноқонуний бўшатилган ходим, ўз вазифасига тикланди ва жавобгардан салкам 20 млн сўм ундирилиши белгиланди - Омбудсман
06 Янв
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Фарғона вилоятидан фуқаро В.А. ишдан ноқонуний равишда бўшатилганлиги бўйича мурожаат қилиб, унинг меҳнат ҳуқуқларини тиклашда ёрдам сўради.
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИГА ЯШИРИНГАН ҲАҚИҚАТЛАР
05 Янв
«Ўзбекистон 24» телеканалида Омбудсманнинг инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги фаолияти ҳақида лавҳа эфирга узатилди.
Қорақалпоғистондаги наркологик беморларга яратилган шароитлар амалда яхшиланмади – Омбудсман
04 Янв
Маълумки, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга, жумладан  мажбурий даволаш тиббиёт муассасалари, «Саховат» ва «Мурувват» уйларига ҳам мунтазам равишда мониторинг ташрифлари амалга оширилади. Ушбу ташрифлар жараёнида аниқланган камчиликлар Омбудсман тавсиясига кўра муассасалар раҳбарияти томонидан дарҳол бартараф этилади. Баъзи ҳолларда эса тегишли давлат ташкилотларига Омбудсман томонидан тақдимномалар киритилиб, камчиликларни тузатиш юзасидан чоралар кўрилганлиги ҳақида тушунтириш хатлари олинади. Аҳамиятлиси шундаки, ушбу хатларда келтирилган важлар, албатта, жойига чиқиб қайта ўрганилади.
Нукусдан 215км узоқликда жойлашган Мўйноқ туманида яшовчи  фуқаролардан юборилган мурожаатлар таҳлил қилинди
03 Янв
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, Омбудсманнинг устувор вазифаларидан бири сифатида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун моҳияти билан аҳолини таништириш, шу орқали аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш белгиланган.
Омбудсманнинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили “Фидоийлар” маҳалласидаги аҳоли мурожаатларини ўрганди
30 Дек
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, Омбудсманнинг устувор вазифаларидан бири сифатида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун моҳияти билан аҳолини таништириш, шу орқали аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш белгиланган.
Йил давомида Поп туманидаги колонияда 300 нафардан ортиқ маҳкум касб-ҳунарга ўргатилди
30 Дек
Ўзбекистон Республика Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан вилоятдаги жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳкумлар касб-ҳунарга ўргатилмоқда.