Инсон ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати... Бу жумлалар ўтган беш йил давомида амалга оширилган ислоҳотлар силсиласида тез-тез тилга олиниб, мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва кафолатлаш борасида муҳим қадамлар қўйилишига эришилди. Жумладан, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш жараёнига янги механизмларнинг татбиқ этилиши орқали қонун устуворлигини таъминлаш, адолатни қарор топтириш, аҳолини қийнаб келган муаммоларнинг ҳал этиш, қийноқларни олдини олиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, сўз эркинлигини мустаҳкамлаш каби қатор йўналишлар бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди.