TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Самарқанд вилоятига жўнаб кетди
Бугун Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова бошчилигидаги ишчи гуруҳ ҳудудларда бола ҳуқуқларининг таъминланиши ҳолатини ўрганиш мақсадида Самарқанд вилоятига жўнаб кетди. 28-30 апрел кунлари Вилоятдаги 20 га яқин объектлар ўрганилади.

Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг 2021 йил учун тасдикланган иш режасига мувофиқ ўтказилаётган ушбу мониторинг тадбирлари давомида Самарқанд вилоятидаги ИИБ ҲПБ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази, Асаб-руҳий касалликлари диспансери, “Меҳрибонлик уйи”, “Гўдаклар уйи”, “Мурувват” уйи, ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ва бошқа объектлар ўрганилиши режалаштирилган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати