Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида қайд этилганидек, мамлакатимиздаги кенг кўламли ислоҳотларнинг самарасини ҳар бир инсон ўз ҳаётида ҳис этиши учун қабул қилинаётган ҳужжатлар ижросини ўз вақтида ва самарали таъминлаш, жамиятимизнинг бошқа соҳалари каби инсон ҳуқуқлари муҳофазасига йўналтирилган чора-тадбирларни ҳам замон талабидан келиб чиқиб тубдан такомиллаштириш бугунги куннинг муҳим талабидир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида болалар омбудсмани тўғрисидаги қонунни қабул қилиш зарурлигини таъкидлади.
“Давлат болаларни тарбиялаётган оилаларни қўллаб-қувватлашни кафолатлайди, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларга ижтимоий ёрдам кўрсатилишини таъминлайди” “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 12-моддаси
Сўнги йилларда фуқароларнинг хусусий мулкка бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев таъбири билан айтганда, “Биз жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқи кафолатларини таъминлаш мақсадида халқаро андозаларга жавоб берадиган ислоҳотларимизни бундан буён ҳам қатъий давом эттирамиз”. Ҳар қандай инсон учун энг муҳим мулк, аввало бу унинг уй-жойидир. Фуқароларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқлари, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида, Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактда, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияда, шунингдек, бошқа халқаро ҳужжатларда ҳам бегиланган бўлиб, ушбу халқаро ҳужжатларда белгиланган қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ҳам ўз аксини топган.
Мамлакатимизда вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 45-моддасида “Вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида” эканлиги ҳамда 64-моддасида “Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурийлиги” мустаҳкамлаб қўйилган.