Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман фаолияти самарадорлигини янада ошириш масаласи муҳокама этилди
Жорий йил 9 сентябр куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), USAIDнинг Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ ислоҳоти бўйича дастури ва “Тараққиёт стратегияси” маркази билан ҳамкорликда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

 Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 12 мартдаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2021 йил 15 февралдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилиб, унда “Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги қонун лойиҳасини халқаро стандартлар ва замон талаблари даражасида такомиллаштириш бўйича халқаро ва маҳаллий экспертлар иштирокида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига билан “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси” тасдиқланиши ҳам мамлакат ҳаётидаги муҳим воқеа бўлди. Мазкур Стратегияни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да бир қатор кодекслар ва қонун лойиҳаларининг ишлаб чиқилиши режалаштирилган. “Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги қонуни шулар жумласидандир.

Шунингдек давра суҳбатида, Мамлакатимизнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо бўлгани ҳам давлатимиз зиммасига юклатилган мажбуриятларни астойдил бажариш ва инсон ҳуқуқларини глобал миқёсда ҳимоя қилишга қатъий бел боғлаганидан далолат экани тасдиқланди.

Давра суҳбатида ҳуқуқий масалалар бўйича халқаро эксперт Михаил Бояджиев ҳам маърузачи сифатида сўзга чиқиб, Омбудсман фаолияти самарадорлигини оширувчи энг илғор халқаро амалиётлар ҳақида маълумот берди ва “Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди.

Тадбир давомида иштирокчилар томонидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолияти самарадорлигини ошириш ва қонунчилик асосларини такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар қизғин муҳокама қилинди.

Давра суҳбати якунлари бўйича давлат идоралари ходимлари ҳамда Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши буйича комиссия аъзолари томонидан Омбудсман институти мавқеини ошириш, судларда кузатувчи эмас балки ишончли вакил сифатида иштирок этиш, Омбудсманнинг минтақавий вакиллари фаолиятини кучайтириш, Омбудсманга инсон ҳуқуқларини бузилишига сабаб бўлувчи ҳолатлар юзасидан Парламентга ахборот киритиш каби таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. 

 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати