Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ҳурматли журналист ва блогерлар, сизни 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан муборакбод этамиз!
Мамлакатда сўз эркинлигини таъминлаш бу – инсон ҳуқуқларининг бошқа турлари учун пойдевор қўйиш демакдир. Юртимизда ОАВ эркинлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган давлат сиёсати ва унинг натижаларига эътибор қаратсак ижобий натижаларга гувоҳ бўламиз. Масалан «Чегарасиз репортёрлар» (RSF) халқаро ноҳукумат ташкилоти томонидан тузиладиган «Жаҳон матбуоти эркинлиги» индексининг 2022 йилги рейтингида Ўзбекистон 2021 йилга қараганда 24 поғонага кўтарилган.

Ҳақиқатдан ҳам жамиятда аҳолини аниқ ва ҳолис ахборот билан таъминлашдаги ўрнингиз тобора мустаҳкамланиб, халқнинг ОАВга ишончи ортиб бормоқда. Сабаби қалам аҳли томонидан кўтарилган масала жамоатчилик эътиборини тезда тортади. Натижада ушбу масалаларга дарҳол муносабат билдирилиб, уни ҳал этиш бўйича чоралар кўрилади.

Ўзбекистонда олиб борилаётган очиқлик сиёсати ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ҳар бир танқидий ва муаммоли ҳолатга тегишли давлат идоралари томонидан тезкорлик билан муносабат берилишини талаб қилади.

Ахборот бугун эркин айланяпти ва бу сўз эркинлиги билан бевосита боғлиқдир. Тўғри, баъзида журналистларнинг босимга учраётгани ҳақидаги хабарларга ҳам кўзимиз тушади. Ўзбекистон бу борада ўзининг очиқлик позициясини эълон қилган ва ортга қайтмайди. Ўйлайманки, сўз эркинлини таъминлаш йўлидаги ислоҳотлар занжири сиз фаолиятингизда дуч келаётган тўсиқларни бартараф этилишига хизмат қилади.

Ҳурматли журналист, блогер ва матбуот котиблари! мамлакатимизда инсон ҳуқуқларининг таъминланиши борасидаги бугунги фаолиятингиз мақтовга сазовор. Бундан кейинги фаолиятингизда ҳам ахборотларни тезкор, холис ва тўғри ёритишингизда куч-ғайрат, шижоат ва илҳом тилайман.

Шу фурсат баҳонасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини мунтазам ёритиб, аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишда ўз ҳиссасини қўшаётган барча ОАВ ходимлари ва блогерларга миннатдорчилик билдирамиз.

Бундан кейинги фидокорона фаолиятингиз ҳам улкан муваффақиятларга бой бўлсин. Сизга соғлик, куч-қувват, шижоат тилайман. Янги янги ғоялар Сизни асло тарк этмасин!

Ҳурмат билан Омбудсман жамоаси