Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (омбудсман) Бурса маъмурияти билан учрашди
Туркия Бош Омбудсмани таклифига биноан Туркий тилли давлатлар Омбудсманлари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар Ассоциациясини тузиш бўйича таъсис Кенгашида иштирок этиш мақсадида Туркия Республикасининг Бурса шаҳрига ташриф буюрган Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ва делегация аъзолари Бурса губернатори Якуб Канболат, Османгази мери Мустафа Дюндар ҳамда Бурса мэри Алинур Акташ ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (омбудсман) Бурса маъмурияти билан бўлган учрашувда Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ олиб борилаётган ислоҳотларга тўхталиб, Туркий тилли давлатлар Омбудсманлари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар Ассоциацияси таъсис этилиши Туркий тилли давлатлар ўртасида инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши ва бу жараён бугунги куннинг долзарб масаласи эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, учрашув жараёнида Туркия Бош Омбудсмани Туркий тилли давлатлар Омбудсманлари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар Ассоциациясини тузишда айнан Бурса шаҳри танланганлигининг ўзига хос аҳамиятига тўхталиб, Бурса турк дунёси билан чамбарчас боғлиқлиги, ва Бухоро Турк дунёсининг таянч чизиқларидан эканлигини таъкидланди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (омбудсман) Ахборот хизмати