Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Қашқадарё вилояти минтақавий вакили тайинланди
Нормуродов Муродулла Тоғаевич – Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили лавозимига тайинланди.

М.Нормурадов - 1946 йил Қашқадарё вилоятида туғилган. Маълумотли олий, физика-математика фанлари доктори, профессор.

2011 йилдан буён жамоатчилик асосида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Қашқадарё вилояти бўйича минтақавий вакили лавозимида ишлаган.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Қарши давлат университети кафедра профессори лавозимида фаолият юритган.

Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати

Янгиликлар категориялари