Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари глобал альянсининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди
2022 йилнинг 10 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг глобал альянсининг йиллик йиғилишида иштирок этди. Мазкур йиғилиш инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида фаолият юритадиган миллий институтлар фаолиятини янги илғор технологиялардан самарали фойдаланган ҳолда ташкил этиш ҳамда Омбудсманларнинг ўзаро тажриба алмашиш масалаларига бағишланди.

Йиғилишда хорижий мамлакатлардаги инсон ҳуқуқлари бўйича миллий муассасаларининг юздан ортиқ вакиллари иштирок этди. Тадбир иштирокчилари фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш жараёнига рақамли технологияларни кенг жорий этиш орқали инсон ҳуқуқларини таъминланишига эришиш бўйича қатор давлатлар тажрибаси билан танишиш имконига эга бўлдилар. Хусусан, Корея, Колумбия, Аргентина, Конго, Ливия, Арманистон, Испания давлатлари рақамли даврда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова фуқароларнинг инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жараёнида Омбудсманнинг ўрни ва амалга оширилаётган ишлар бўйича аҳоли хабардорлигини ошириш, бунда фаолиятнинг очиқлигини таъминлаш бўйича ОАВ, интернет ресурслари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилиб борилаётган мунтазам ахборот ва расмий муносабатларга тўхталди. Ўзбекистонда жамоатчилик назоратини амалга оширишда рақамли технологиялардан самарали фойдаланилаётгани, хусусан Омбудсман фаолиятида ҳам ижтимоий тармоқда эълон қилинган қонун бузилиш ҳолатларини минтақавий вакиллари ёрдамида ўрганиш ва муаммоларни бартараф этиш бўйича ишлар ташкил этилганига эътибор қаратди.  

Шунингдек, Феруза Эшматова КОВИД-19 пандемиясига қарамасдан, Омбудсман ва унинг Котибияти ходимлари ёзма мурожаатларни кўриб чиқиш билан чекланиб қолмасдан, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифларини амалга оширганини таъкидлади.

Қайд этиш лозимки, 2020 йилда Глобал альянс томонидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари буйича вакили (Омбудсман) фаолиятининг Париж принципларига мувофиқлиги бўйича аккредитациядан ўтказилган ва унга “Б” мақоми берилган.

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати

Янгиликлар категориялари