Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасида Омбудсман ҳисоботи эшитилди
2022 йил 9 март куни Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда сенаторлар, экспертлар, мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Қўмита мажлисида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

Йиғилишда қайд этилишича, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўз фаолиятини, асосан, фуқаролар мурожаатлари билан ишлашга, қонунчиликни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга ҳамда инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича мониторингга фаолиятига, Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларининг олдини олишга қаратилган фаолиятга, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга ҳамда Омбудсман фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигига қаратган.

Ҳисобот йилида Омбудсман номига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий давлатлар фуқаролари ва омбудсманлари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, жамоат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслардан жами 18738 та мурожаат келиб тушган.

Хусусан мажлисда Омбудсманга хотин-қизлардан юборилаётган мурожаатлар таҳлили ҳамда қўмита билан ҳамкорликни кучайтириш масалалар муҳокама қилинди.

Кўриб чиқилган масалалар юзасидан Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати