Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманга ногиронликни белгилаш бўйича мурожаат келиб тушди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (Омбудсманга)  Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида яшовчи фуқаро Д.Д.дан ногиронлик белгилашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Аниқланишича, фуқародан 2018 йили саратон касаллиги аниқланган. Унинг ёзишича, касаллик харажатларининг кўплиги сабабли, оиласи маҳалладаги “Темир дафтар” га киритилган.

Мурожаат юзасидан тегишли ташкилотларга мурожаат қилинганида фуқаро Д.Д.нинг касаллиги бўйича  поликлиникада ҳисобда турганлиги ва яшаш жойидаги Тиббий маслаҳат комиссияси тиббий ҳужжатларини  ногиронликни белгилаш масаласида  Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига тақдим этилмаганлиги маълум бўлди.

Мурожаат назоратга олиниши натижасида фуқаро Д.Д. тегишли мутахассислар иштирокида тиббий кўрикдан ўтказилган ва унга умумий касаллик сабаби билан бир йил муддатга  ногиронликни иккинчи гуруҳи белгиланди.

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати