Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг олий қадрияти ва муҳим мезонидир  
2022 йилнинг 23 февраль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси билан ҳамкорликда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институтининг 27 йиллиги муносабати билан “Инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг олий қадрияти ва муҳим мезонидир” мавзусида халқаро конференция ташкил этилди.

2022 йилнинг 23 февраль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси билан ҳамкорликда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институтининг 27 йиллиги муносабати билан “Инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг олий қадрияти ва муҳим мезонидир” мавзусида халқаро конференция ташкил этилди.

Ушбу халқаро тадбирни ташкил этишдан мақсад ёшларни, ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва ижтимоий-иқтисодий аҳволини самарали мониторинг қилиш, Омбудсманнинг жамоатчилик вакиллари билан биргаликда тергов изолятори ва жазони ўташ муассасаларига “мониторинг ташрифлари”ни амалга ошириш тизимини ҳамда қонун ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш ва бу борадаги миллий ва хорижий тажрибаларни ўрганиш юзасидан тадбир иштирокчиларига маълумотларни етказиш ҳисобланади.

Конференцияда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Конституциявий суд, Олий суд, Бош прокуратура, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказиҳамда қатор давлат ташкилотлари вакиллари, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги комиссия аъзолари, БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги вакили, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги вакили, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Марказий Осиё учун минтақавий бўлинмаси, БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ҳамда Россия, Сербия, Венгрия, Туркия, Таиланд, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатлари Омбудсманлари шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Қайд этиш лозимки, 1995 йил 23 февраль куни МДҲ давлатлари орасидан Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб Омбудсман институти жорий этилган. Ўтган давр мобайнида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) кўплаб фуқароларнинг жумладан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларда сақланаётган шахсларнингҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда ўзининг муносиб ўрнига эга бўлди. Бир қанча хорижий мамлакатларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзоланди, Халқаро Омбудсман институти, Европа Омбудсман институти ҳамда Осиё Омбудсманлар Ассоциацияси каби халқаро ташкилотларнинг тўла қонли аъзоси бўлди.

Шунингдек, жаҳондаги Омбудсман институтлари салоҳиятини баҳолаш бўйича фаолият юритувчи Миллий инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муассасаларининг Глобал альянси томонидан Омбудсман институти “Б” мақомга кўтарилиб ўзининг ўзининг халқаро позициясини мустаҳкамлаб олган.

Халқаро тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, ҳар кимнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланганини алоҳида қайд этди. Хусусан, Ҳаракатлар стратегияси доирасида бу борада самарали ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш жараёнига янги механизмларнинг татбиқ этилиши орқали қонун устуворлигини таъминлаш, аҳолини қийнаб келган муаммоларни ҳал этиш, қийноқларнинг олдини олиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, сўз эркинлигини мустаҳкамлаш каби қатор йўналишларда салмоқли натижаларга эришилди.

Хусусан, ўтган давр мобайнида Омбудсман ваколатлари ҳам кенгайиб, унга Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди кўриб чиқиши учун қонунга мувофиқ масалалар киритиш, фуқаролар манфаатларини кўзлаб аризалар ва даъволар билан судларга давлат божи тўламасдан мурожаат этиш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилишларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқлар берилди.

Қолаверса, 2019 йилда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузурида қийноқларнинг олдини олиш бўйича Миллий превентив механизм институти жорий этилди ва тегишли қонун ҳужжатлари билан мустаҳкамланди. Унга мувофиқ Вакил қамоқда сақлаш жойларига мунтазам кириб туриш орқали қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриши белгилаб берилди. Шу кунга қадар Омбудсман ҳамда жамоатчилик гуруҳлари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга 333 маротаба мониторинг ташрифлари амалга оширилган.

Халқаро конференция ўзишинисекцияларгабўлинганҳолдаолибборди. Ундамақсад ёшларни, ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва ижтимоий-иқтисодий аҳволини самарали мониторинг қилиш, Омбудсманнинг жамоатчилик вакиллари билан биргаликда тергов изолятори ва жазони ўташ муассасаларига “мониторинг ташрифлари”ни амалга оширишмавзуларигаоидмаърузалартингландивамуҳокамаэтилди.

Халқаро конференция якунларига кўра, маҳаллий ва халқаро экспертлар томонидан Омбудсман фаолиятини тартибга солувчи қонун лойиҳасини халқаро ҳуқуқнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги умумэътироф этилган принциплари ва нормаларига мувофиқлаштиришга ва уларни муваффақиятли амалга оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар билдирилди.

ОлийМажлиснингИнсонҳуқуқларибўйичавакили (омбудсман) Матбуотхизмати