Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
“Омбудсман клуби”га аъзо бўлмоқчи бўлган талабалар билан учрашув ўтказилди
Жорий йилнинг 27 сентябр куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) мутахассислари иштирокида Тошкент давлат юридик университетида талабалар билан учрашув ўтказилди.

Мазкур учрашувни ўтказишдан мақсад  - Омбудсман ва ТДЮУ ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми доирасида  Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузурида тузилган “Омбудсман клуби”га аъзо бўлиш истагида бўлган талабаларни Омбудсман фаолияти билан яқиндан таништириш ва улар билан ўзаро фикр алмашишдир.

Тадбирда Омбудсман фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида  Ҳаракатлар стратегияси доирасида мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини кафолатлаш борасида амалга оширилган ислоҳотлар, Омбудсман институтининг ваколатлари ва фаолият йўналишлари, қийноқларга қарши курашиш борасидаги давлат сиёсати ва “Омбудсман клуби” аъзоларининг Вакил фаолияти билан яқиндан танишиш ҳамда мурожаатлар билан ишлашдаги иштироки ҳақида сўз борди.

Тадбирда таъкидланишича, “Омбудсман клуби” аъзолари дарсдан сўнг Омбудсман институти мутахассисларига бириктирилган ҳолда мурожаатлар билан ишлаш, қабулларда иштирок этиш каби йўналишларда ўз кўникмаларини оширишлари ва амалиёт ўташлари мумкин.

Учрашув савол-жавобларга бой тарзда, эркин мулоқот шаклида ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, “Омбудсман клуби”га ТДЮУнинг 2-4 курс талабалари ва 1-2 курс магистрантлари қабул қилиниши мумкин.

 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати