Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Бугун туғилган кун – Алия Юнусова
Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Алия Юнусова 1961 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У юридик фанлар номзоди,  20 йилдан ортиқ вақт давомида болалар ҳуқуқлари билан шуғулланган. 2004 йилдан бери уч марта Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган.

Алия Туйгуновна 2020 йилдан буён Бола ҳуқуқлари бўйича вакил сифатида фаолият юритмоқда.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) жамоаси Алия Туйгуновнани таваллуд айёмингизнинг 60 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этади. Ушбу қутлуғ кунда Сизга мустаҳкам соғлик, оилангизга тинчлик-хотиржамлик ва фаровонлик тилаймиз!

Бола ҳуқуқларини таъминлашда куч ва шижоат Сизни асло тарк этмасин!