Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман аралашуви билан фуқароларга етказилган зарар қоплаб берилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Жиззах вилояти Зомин туманидаги тадбиркорлик субъекти раҳбаринг хати-ҳаракатидан норози бўлган 2 нафар фуқаронинг мурожаати келиб тушди.

Бир хил мазмундаги 2 мурожаат ўрганилганда, ҳар иккала мурожаатчи ва “Mohir qurilish servis” МЧЖ ўртасида 2020 йилнинг май ойларида бир ҳафта мобайнида қиймати томорқа майдонига 6,5 млн сўм бўлган 100 кв м иссиқхона қуриб бериш бўйича шартнома имзолангани, лекин номаълум сабабларга кўра шартнома талаблари ўз вақтида бажарилмагани натижада эса буюртмачилар бу мавсумда режалаштирилганидек фойда ололмаганликлари аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14-моддасида шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкинлиги белгиланган.

Мазкур мурожаатлар Омбудсман назоратига олингач, туман прокуратура органлари ходимлари орқали мурожаатчиларга етказилган зарар миқдори тўлиқ ундирилди ва уларнинг иссиқхоналари бир ҳафта муддатда тўлиқ курилиб, фойдаланишга топширилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати